Бизнинг ҳуқуқшунослар киришга тақиқ (запрет) олган мехнат мухожирига ёрдам беришди
Тожикистон Республикаси фуқароси Джураев Аҳлиер Бахтиеровичга нисбатан, Москва шахри Ички ишлар бошқармаси Нагорный тумани ОМВДси, томонидан Россия Федерациясига киришга тақиқ қарори чикарилган.
Джураев уч йил ичида иккита маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли тегишли қарорнинг қабул қилинишига асос бўлган.
«Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида» ги Федерал Қонуннинг 26-моддасининг 4 бандига мувофиқ, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерациясига киришга тақиқ қуйдаги холда қуйилади:
✓ агар чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, уч йил ичида қайта – қайта (икки ёки ундан кўп маротаба) маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ уч йил давомида киришга тақиқ қуйилади – маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги охирги қарорнинг кучга кирган кунидан бошлаб.
Бизнинг ҳуқуқшуносларимиз ўз позицияларида Россиянинг Олий ва Конституциявий суди қарорларига асосланган холда, шуни таъкидладилар:
«Ваколатли давлат органи қонунни қўллаш учун фақат формал асосларни белгилаш билан чекланиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини баҳоламаган ва текширмаган…»
Шундай қилиб, ушбу oрган томонидан Джураевга нисбатан қабул қилинган тегишли қарор зарур ва мутаносиб деб ҳисоблаб булмайди.
Суд, Джураев ҳимоячисининг ҳуқуқий позициясини, шунингдек, ушбу суд иши доирасида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор ҳолатларни, булар: Джураевда ВНЖ (доимий яшаш ҳуқуқи) борлиги, Джураевнинг онасида Россия фуқаролиги мавжудлиги, шунингдек Джураевнинг турмуш ўртоғи ва икки фарзанди Россия Федерацияси фуқаролари эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли давлат органи томонидан қулланилган киришга тақиқ қарорини бекор қилди.